ғалвир
билан улашинг
Дон эланадиган, сийрак тўрли катта элак.
-
Жўхорини қўшниларнинг от-эшаклари ва қишлоқ болаларининг ёрдамлари билан янчиб, ғалвирда элаб олдим. С. Айний, Эсдаликлар
-
Товуқ сомон тўлдирилган ғалвирга бағрини бериб, унга қараб, кўзларини мўлтайтиряпти. С. Аҳмад, Лаъли Бадахшон
ғалвир сўзи қатнашган жумлалар:
Ғалвир қилмоқ
-
Салиманинг беихтиёр ураётган чакичи патирни ғалвир қилиб юборганини Меҳринисодан бўлак ҳеч ким пайқамади. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Қизнинг қомати дуркун, пошнали туфлиси билан оппоқ ерни тўхтовсиз топтайвериб ғалвир қилиб юборибди. А. Мухтор, Чинор
Ғалвирдан ўтказмоқ
-
Шу прогулчилар аввал группаларнинг ғалвиридан ўтказилса, кейин уларнинг кучи етмаганини биз эласак. П. Қодиров, Уч илдиз
Ғалвирни сувдан кўтармоқ
-
Мағрурланишга ўрин йўқ. Ҳали ғалвирни сувдан кўтарганда маълум бўлади. Ҳ. Назир, Маёқ сари
-
Йил охиригача яна икки ой қолди, яъни ғалвирни сувдан кўтарадиган пайт келди. Газетадан
Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига
ҒАЛВИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ALVIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғалвир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар