тахт
билан улашинг
1. Расмий қабул ва бошқа тантанали маросимларда шоҳ, хон ва амир ўтириши учун сарой тўрига ўрнатилган, махсус безатиб ишланган жой, ҳашаматли ўриндиқ.
-
Хон тахтда эди. Унг тараф курсида Абдураҳмон офтоба-чи ва сўлда шоир мулла Ниёз домла қўл боғлаб ўтирар эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Шайбонийхон у билан тахт устидан тушмасдан сўрашди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Абусаид тўппа-тўғри Аркка кўтарилиб, катта ҳовлидаги қадимий тахтга ўтирди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Подшоҳ, хон, амир лавозими; подшоҳ-лик, хонлик, амирлик.
-
Агар кушойиши корингизни бериб, тахт Жаҳонгир мирзога ўтса, сиз унинг энг ишонган раҳнамоси бўлурсиз. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Зулм, тахтга қарши исён Шарқ кўксида тўлиб тошди. Ғайратий
3. кўчма Мансаб, лавозим (ўрни).
-
Тахтда ёлғиз бўлишни, барча оғзига тикилиб ўтиришини истарди Қаюмхон. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
тахт сўзи қатнашган жумлалар:
Тахтга чиқмоқ (ёки ўтирмоқ, минмоқ)
-
Аслида бу отни Улуғбек мирзо Самарқанд тахтига чиққан пайтида Бухоро беги туҳфа этган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
бир куни одил бир амирзода Хуросон тахтига ўтиргач, золимни жазолайди, деб ўйларди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Халиловнинг техникаси, Халиловнинг ўзи ҳам эскириб қолган эмиш. Сен қоч, мен чиқаман тахтингга, дегани эмасми бу тирмизакнинг. И. Раҳим, Ихлос
Тахтдан тушмоқ (ёки йиқилмоқ)
-
Ҳайдар ота шаҳарга борган эди, оқ пошшо тахтдан тушди деган гапни эшитиб қолди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Яхшиси, ўша куни, ошпазлик тахтидан тушган кунинг, ўзингни осиб қўя қолсанг ҳам бўлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
Фойдаланиш ёки ишлатиш учун тайёр, шай; муҳайё.
-
Ҳамма нарса ишни бошлаш учун тахт. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Милтиқлар тахт, отлар тайёр, лекин кимнингдир қуш олиб келишини кутишар эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
тахт сўзи қатнашган жумлалар:
Тахт турмоқ
-
[Шарофат] Ғазабидан эмас, отилаётган нарсаларга чап бермай, тахт турган Сидиқжоннинг олов сочаётган кўзларини кўриб, қўрққанидан отар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Тахт қилмоқ
-
Мен Йўлдошнинг маошини йиғиб, тўйни тахт қилиб қўйибман. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Бутазорда йигитлар қуролларини тахт қилиб, душманни пойлаб ётишди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
ТАХТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAXT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тахт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар