тирка
билан улашинг
1. Бирор қурол, мослама ва шу кабиларни юргизувчи машина, уловга бириктирмоқ, уламоқ.
-
Вагонларни паровозга тиркамоқ. Сеялкани тракторга тиркамоқ.
-
Қодирни дафн қилиб қайтганларида, шарқ томондан пачағи чиққан Волгани юк ма-шинага тиркаб келишаётганини кўришди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Бирга қўшиб қўймоқ, қаторига қўшмоқ, киритмоқ.
-
Мирза Муҳиддин Иброҳимовнинг ишига янги ҳужжатлар тиркади. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Абдурасул Алексей билан маслаҳатлашиб, унинг [Турдибойнинг] аризасини қулоқлар ва даргумон одамлардан тушган аризалар делосига тиркаб қўйди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бўтабой Содиқ тарангни қулоқлар рўйхатига тиркаб юборди. С. Аҳмад, Ҳукм
3. кўчма Бириктириб, боғлаб қўймоқ (ёр-дамчи, ўрганувчи шогирд сифатида).
-
Яхши ўзлаштирмаётган ўқувчини аълочилардан бирига тиркаб қўйди.
4. Тирамоқ, суямоқ.
-
Шафтолига айри тиркамоқ.
-
Зикриё билан Азизбой унинг [эшоннинг] қўлтиғидан олиб, сўрига ўтқазадилар, ёнбошига парёстиқларни тиркаб қўядилар. Н. Сафаров, Шарқ тонги
-
Улар нарвончани токчаларга тиркаб қўйдилар. А. Мухтор, Чинор
ТИРКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тирка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар