тирил
билан улашинг
1. Диний тасаввурга кўра, жони кириб, қайтадан яшай бошламоқ.
-
Мана шу саллалилардан бири бориб, бир марта суф деса, унинг онаси тирилиб кетади. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма Ўлим ёқасидан қайтмоқ, ўлимдан қолмоқ; қайта жонланмоқ.
-
Ҳа, мен уч марта ўлиб, уч марта тирилдим. А. Убайдуллаев, Қонли издан
-
Оналар шундай ўлим билан олишувда енгиб чиқади-ю, шундан бошлаб ўзи оламдан кўз юмгунча, болам деб, неча бор ўлиб, неча бор тирилади. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Муртазиннинг гаплари тирик мурда бўлиб қолган одамларни қайта тирилтирди. Н. Сафаров, Оловли излар
3. Қайтадан кўкариб ўса бошламоқ, жонланмоқ (сўлиган ўсимлик ҳақида).
-
Кун ис-сиғида шалпайган кўчатлар кечга бориб тирила бошлайди.
-
Тагидан сув ўрмалаган ҳар туп ғўза тирилмоқда. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. кўчма Қайтадан ишга тушмоқ; юришиб кетмоқ, жонланмоқ.
-
Савдо иши анча тирилиб қолди.
тирил сўзи қатнашган жумлалар:
Ул десанг — ўлади, тирил десанг — тирилади
-
[Фазлиддин:] Хизматкор, малай қандай бўлса?! У танини, жонини хўжайинлардан аямаса, нинадай нарсага хиёнат қилмаса, ўл деса — ўлса, тирил деса — тирилса! Ойбек, Танланган асарлар
Ўлиб-тирилмоқ
-
Ўлиб-тирилиб ишламоқ.
-
— Қиз бола кўча-кўйга чиққанда, қилнинг устида юргандай бўлади. Ҳеч ким ёмон демасин, деб ўлиб-тирилади, — деди Чиннихон Аброрга. П. Қодиров, Қалбдаги қуёш
ТИРИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тирил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар