тирик
билан улашинг
1. Ўлмаган, ҳали яшаб турган; ҳаёт, барҳаёт.
-
Иккита тирик катта балиқнинг бўғзидан каноп ўтказиб, ҳовузга ташлаб қўйилди. Мирмуҳсин, Сўгал
-
Э, онажонгинам, қани энди, сен ҳам шу ерда тирик бўлсанг-у, ўз ўғлингнинг қандай одам бўлганини кўрсанг, деб хаёл қилди [Элмурод]. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Алҳамдулиллоҳ, кўрдим, тирик экансан, ноқобил болам. Ойбек, Танланган асарлар
2. Ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсига оид; жонли.
-
Тирик табиат. Тирик организм.
3. Ўзининг янги вақтдаги кўринишини, тароватини йўқотмаган, сўлмаган (ўсимлик, унинг гули, меваси ва шу кабилар ҳақида).
-
Сабзининг тирик-тиригини териб олмоқ. Бодринг сувда тирик туради.
4. Куч-қувватини йўқотмаган; бардам, тетик.
-
[Бувим] Тириккина кампир, ҳасса тутмайди. Ойбек, Болалик
5. Тийрак; серғайрат, ҳаракатчан.
-
Ҳамида ўн олти ёшлардаги тирик, қувноқ қиз. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
6. кўчма Яшаётган, сақланиб қолган, жонли, барҳаёт.
-
Азим тоға билан суҳбатлашган одам уни тирик тарих дейди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Бу тахт-у салтанатлар беном-у нишон йўқолур, фақат меъмор-у мусаввирлар яратган зўр санъат асарлари тирик қолур, деган ақидалар бизга маълум. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
7. кўчма Яхши пишиб етилмаган (асосан овқатга солинган дон ҳақида).
-
Маставанинг гуручи тирик, бир оз қайнасин. Мош ҳали тирик.
-
Хаёлим қочиб, кабобни қайиш қилиб қўйибман. Ош ҳам тирик бўлибди. П. Қодиров, Қадрим
тирик сўзи қатнашган жумлалар:
Кўз тиригида
-
[Она:] Кўзимнинг тиригида орзу-ҳавасини кўрсам, дейман болагинамнинг. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Энди кўзимнинг тиригида энг кичик Юсуфжон укангни ҳам хатна қилдириб қўйсам, дейман. Бўтакўз
Тирик вазн
-
Гўштга топширилган ҳар бир қорамолнинг тирик вазни ўртача 400 кило-граммга етди. Газетадан
Тирик етим
-
[Шарофат:] Болам тирик етим бўлмасин, деб келдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Тирик жон
-
Ҳай, майли, тирик жон нималарни кўрмайди! Нима бўлса, кўраверамиз! П. Турсун, Ўқитувчи
Тирик товон
ТИРИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тирик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар