қайноқ
билан улашинг
1. Қайнаган, қайнаб турган; куйдирадиган даражада иссиқ.
-
Қайноқ сув. Қайноқ шўрва. Қайноқ чой.
2. Ҳарорати баланд; ҳароратли, иссиқ.
-
Қизининг ҳасратини тушунган она унинг қалин сочларини, қайноқ пешонасини силай бошлади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Шербекнинг қайноқ нафаси урилганиданми, Нигоранинг юзлари ловуллаб кетди. С. Анорбоев, Оқсой
3. кўчма Жўш урган, авж олган; қизғин, жўшқин.
-
Қайноқ иш. Қайноқ меҳнат. Қайноқ жанг.
-
Тўғонбек қайноқ сиёсий курашларга боши билан шўнғиди. Ойбек, Навоий
-
Шу қайноқ вақтда чўққайиб, бир пиёла чойни юз қултум қилади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
4. кўчма Кучли, кучайган, тўлиб-тошган, ошиб-тошган.
-
Қайноқ ғазаб. Қайноқ қасос ҳисси.
-
Ҳозир уларнинг дийдор кўришлари, биринчи марта бошларидан кечираётган қайноқ туйғулари ҳар қандай ўпичлардан кўра баландроқ, софроқ эди. П. Қодиров, Уч илдиз
5. кўчма Куч-ғайратга тўлган, куч-ғайрати тўлиб-тошган; оловли, ўтли, оташин.
-
Қайноқ ёшлик. Қайноқ юрак.
-
Бу қайноқ ёшлар Шодлик ёши, учрашув ёши. Иккимизнинг қалбимизни ҳам Қиздирарди зафар қуёши. Уйғун
6. кўчма Одамлар билан тўлиб-тошган, одамлар ғужғон ўйнаган.
-
[Йўлчи] Икки қулоч арқонни белбоғ устидан бойлаб, ҳаммол-лик қилиш учун бозорнинг энг қайноқ жойига борди. Ойбек, Танланган асарлар
ҚАЙНОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYNOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайноқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҚАЙНОҚ сўзига берилган маънолар
қайноқ сўзига янги изоҳ қўшинг