меҳроб
билан улашинг
1. Масжид ичида унинг қибла томонидаги деворида тахмон шаклида қурилган жой (намоз шу томонга қараб ўқилади).
-
Ҳужранинг ичи қоронғи бўлмаса ҳам, қоидага биноан, ғарб томонидаги меҳробга шам ёқиб қўйилган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
У меҳробга етиб келгач ярим қоронғи хонада тасбеҳ ўгириб ўтирган уч-тўрт кишига кўзи тушди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. айнан Тахмон.
-
Кўрпани меҳробга йиғиб қўймоқ.
3. кўчма Бирор нарса, жойнинг тўри, тўр томони.
-
Ватан — сен юрагим, юрагим сенсан. Юрагим меҳроби — муқаддас Ватан. Г. Жўраева
-
Оташин барқ ёнди гулранг чархнинг меҳробида. Э. Воҳидов
МЕҲРОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEHROB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
меҳроб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар