таранг
билан улашинг
1. Қаттиқ тортилган, солқа ёки бурушиқ жойи қолдирилмасдан керилган.
-
Таранг тортилган арқон.
-
Нафиса кўрдики, ип жуда таранг тортилди, энди ширт этиб узилиб кетиши мумкин. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Бу тор, таранг кийимда унинг келишган қомати янада бўртиб турарди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
2. Тўлишиб силлиқ тортган, текис.
-
Таранг сийналар қора кофтага сиғмай, қўш чўққига айланган. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Бир неча кун ичида Нодиржоннинг эти устухонига ёпишди, эти, таранг пешонасида ажинлар пайдо бўлди. А. Муҳиддин, Чап чўнтак
3. кўчма Айрим сўзлар билан қўлланиб, нарса, ҳолат кабиларнинг юқори даражасини, сўнгги чегарасини билдиради.
-
Унинг бутун вужуди ҳаяжон билан таранг тортилган эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
унинг уятчан кўзларига кўзи тушиб, таранг асаблари бирдан бўшашиб кетди. С. Нуров, Нарвон
-
Саломхонадаги таранг вазият бир оз юмшагандек бўлди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Низомжон ана шу оилада, ҳамиша таранг рўз-ғор ичида ўсди. С. Аҳмад, Уфқ
таранг сўзи қатнашган жумлалар:
Таранг қилмоқ
-
Арқонни таранг қилмоқ;
-
Шундай пайтларда Ҳури жуда очилиб кетар, гали келганда, ҳеч таранг қилмай, қўлидан келганини кўрсатар эди. Ф. Мусажонов, Ҳури
-
Келинни аравада олиб келишаётганларида, гузарларда тўсишарди соврин тилаб, атайин таранг қилишарди Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
ТАРАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таранг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар