тара
билан улашинг
1. Тароқ ёки бошқа бирор нарса билан соч, соқол ва шу кабиларнинг чигилини ёзмоқ, текисламоқ.
-
Шундан кейин сочларини бир томонга силлиқ тараган тилла тишли йигит қўл кўтарди. Н. Аминов, Суварак
-
Отам ўйланиб қолди. Соқолини бармоқлари билан таради. Ойдин, Садағанг бўлай, командир
-
Қоронғида сокин турган отнинг бўйнидан қучоқлади, бармоқлари билан ёлини таради. Ойбек, Танланган асарлар
2. қ. х. Ариқ-жўякларга сувни бир меъёр-да тақсимлаб оқизмоқ, таратмоқ.
-
Жўяк олинган жойларда тажрибакор сувчилар чанқаган ғўзаларга сув тарардилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Шермат ота икки гектарлик картага сув тараб бўлди-да, эгатларни кўздан кечириб, ўқариқ бўйига чиқди. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
3. кўчма поэт. Ёймоқ, сочмоқ.
-
Қорли тоғлар орқасидан Атлас сочин тараб қуёш, Гоҳ мўралаб, ўйнатар қош, Ханда сочар дудоғидан. Ғайратий
тара сўзи қатнашган жумлалар:
Ювиб-тарамоқ
-
Мен укаларимни ювиб-тараб, кечқурун бир қошиқ обиёвғон қайнатиб, етимлигини билдирмасликка уриндим. Ойбек, Танланган асарлар
Ток(ни) тарамоқ
-
Боғбон боққа қаролмапти, токларини таролмапти Ё. Шукуров, Асарлар
ТАРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тара сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар