ёлғон
билан улашинг
1. сифатдош Ҳақиқатга зид, нотўғри; ҳақиқатда бўлмаган.
-
Ёлғон сўз. Ёлғон хабар.
-
[Отабек] Илгари ўзининг ёлғон жавобларидан жуда хавотирланар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Қайси ноинсоф топиб келди сизга бу ёлғон гапни? — деди Алим бува хуноб бўлиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. сифатдош Ҳақиқий эмас, сохта, ясама; ёлғондакам.
-
Ёлғон йиғи. Ёлғон кулги.
3. от Ҳақиқатга тўғри келмайдиган, нотўғри гап, нарса; уйдирма.
-
Ширин ёлғондан аччиқ ҳақиқат яхши. Мақол
-
Ёв макрини ёлғон яширар. Мақол
-
Ҳаёт ҳақиқатини куйласанг, халқ учун ёзсанг, таёқ ейсан; ёлғонни ёзсанг, бошингни силайдилар. Ойбек, Нур қидириб
-
Ёлғонни сал киши ишонадиган қилиб гапириш керак, Сафарали. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ёлғон сўзи қатнашган жумлалар:
Ёлғон арафа
Ёлғон барг
-
Ғўза ёлғон барг чиқариши билан дарҳол ягана финиши шарт. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
Ёлғон тонг
-
Тонг бўзариб ёришди. Ёлғон тонгда адашиб йўлга чиққан булутлар таралди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
Ёлғонни сув қилиб ичмоқ
-
— Ёлғонниям сув қилиб ичасан-да, Шерматхўжа! — деди биров. С. Сиёев, Ёруғлик
Ғирт ёлғон
-
Лекин Ҳошимовнинг, шу бўри боласига маҳлиё бўлиб, Акром яхши ўқий олмай, олтинчи синфдан қолиб кетди, дегани ғирт ёлғон. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ЁЛҒОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOLG‘ON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёлғон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар