ёлғиз
билан улашинг
1. Бирорта ҳам шериги йўқ, бир ўзи; якка, танҳо.
-
Ёлғиз дарахт. Ёлғиз ўзи келди. Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам, донғи чиқмас. Мақол
-
Шубҳали ёлғиз йўловчи кетганича кўринмади-қўйди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Ака-ука ва опа-сингиллари йўқ; ота-онанинг ягона фарзанди.
-
Ёлғиз ўғил.
-
Ҳар бир она сингари Тўқсон буви ҳам ўз ёлғизининг бахтли бўлишини истарди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
[Ёрмат:] Эл орасида мени шарманда қилма, ёлғиз қизимсан, аяб турибман. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аямнинг ёл-ғиз ўғли урушга кетиб, келини уч боласи билан қолибди. С. Сиёев, Ёлғизлик
3. Кимсасиз, ҳеч ким йўқ.
-
Уй ёлғиз бўлгани учун холамникида бирпасгина ўтириб қайтдим. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
4. юкл. взф. Фақат, биргина.
-
[Адолат] Ёлғиз ўз тақдирини эмас, ўзига ўхшаган юз-лаб хотин-қизларнинг тақдирини ўйлайди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Аҳмад Ҳусайн бир неча кун уйдан қўзғалмади. Унинг эрмаги ёлғиз китоблар бўлди. Ойбек, Нур қидириб
-
— Жуфтлик ёлғиз кишилар орасидагина эмас, ер юзидаги ҳар бир махлуқда ҳам бор — деди Анвар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ЁЛҒИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOLG‘IZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёлғиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар