ёлқин
билан улашинг
1. Ёнаётган нарсадан кўтарилувчи аланга.
-
Шох ўтиннинг ўчоқни тўлдириб ловуллатаётган ёлқини қорайган кўчага шуъла сочмоқда. П. Турсун, Ўқитувчи
-
[Бектемир] Соф, лоларанг ёлқинга термилиб узоқ ўйлади. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Ёруғ, ёғду, шуъла, нур.
-
Ёнар эди Дон чироқлари Чироқларнинг ёлқин шуъласи Этган эди ойни асира. Ҳ. Олимжон
-
Саҳнага берилган қип-қизил нур ёлқини залнинг ғира-шира қоронғилигида Маҳкамнинг юз чизиқларини бўрттириб, мардонавор қилиб кўрсатарди. П. Қодиров, Уч илдиз
3. Ёлқин (эркаклар исми).
ЁЛҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOLQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЁЛҚИН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЁЛҚИН сўзига берилган маънолар
ёлқин сўзига янги изоҳ қўшинг
ёлқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing