тараддуд
билан улашинг
1. Бирор ишни, мақсадни амалга ошириш учун кўриладиган тайёрлик, бажариладиган хатти-ҳаракат.
-
Имтиҳон тараддуди. Сафар тараддуди.
-
Ҳар икки томон ҳам шу бугундан бошлаб тўй тараддудини кўрадиган бўлдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Умуман, бирор иш, нарсани тайёрлаш, амалга ошириш ҳаракати.
-
Шарқ уфқида қуёшнинг олтин баркаши тепага кўтарилганда, окопларда фронтча нонушта тараддуди бош-ланди. Б. Имомов, Ҳорманг, қуролдошларим
-
Элчиев ҳам жамғармасидан яхлитини кўтариб, бозор-ўчар тараддудига тушди. Э. Аъзамов, Жавоб
-
Мулла Алимқул эшикдан кириб келган меҳмон билан кўришиш ва ўз тагидаги кўрпачадан жой бериш тараддуди-да аста ўрнидан қўзғалди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Қатъиятсизлик, иккиланиш ҳолати; шундай ҳолатда сурилган ўй, фикр-хаёл, ташвиш, мулоҳаза.
-
Унинг эндиги тараддуди учрашиш ёки учрашмаслик борасида эмас, Раънонинг олдига очиқча боришми, яширинчами тўғрисида эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Мен Матлубанинг шабадада тўзғиб, пешонасига тушган майин сочларини, тараддуд ифодаси жилоланиб, пар-пар ёнган катта чарос кўзларини кўрдим-у, ўзимдан ранжидим. О. Ёқубов, Бир фелетон қиссаси
-
Опа-сингил ўзларини қаёққа қўйишларини билмай, тараддудга тушиб қолдилар, кўчага, йўлга қарадилар. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
[Йўлчи] Меҳмонхона эшигига келиб, тараддудда қолди: камбағал учун ўз ҳақини талаб қилиш ҳам қийин. Ойбек, Танланган асарлар
ТАРАДДУД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARADDUD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тараддуд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар