тараф
билан улашинг
1. айнан Томон 1-4.
-
У тараф. Бу тараф. Ҳар тараф.
-
Ўрданинг ташқариги қисмининг уч тарафи (жануб, шарқ, ғарб) биносиз, фақат қўрғон деворларининг зиналари эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Кундузи қум тарафдан илиқ, нафасни қайтарадиган шамол эсади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ҳар икки тараф, ким ўзар ўйнагандек, оташ мақтовлар билан бир-бирини ўққа тутди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Шунинг учун бошқа ўйинларни қўя туриб, мажлиснинг энг қизиқ тарафи бўлиб саналган лапар айтишга кўчдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
ҳар икки тараф ўртасидаги вазият тобора кескинлашиб борарди. К. Яшин, Ҳамза
-
Айтмади, сўрасам, гапни бошқа тарафга чалғитди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Курашувга, беллашувга, баҳслашувга хоҳиш билдирувчи шахс, талабгор.
-
Бирор шаҳарга келганида, унга [Қулмат қорага] тараф чиқмай қолса борми, бундай шаҳарнинг йигитлари йигит ҳисобланмасди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Ишбоши: — Қани, тараф борми? — деб, полвонларни майдонга чақирганда, нима бўлди-ю, таваккал қилиб, ўрнимдан туриб кетдим. П. Турсун, Ўқитувчи
3. фольк. Душман, ғаним.
-
Қашшоқларга бойлар кўп тараф бўлди. Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Мен ўлмасам, тараф босмас изингни. Юсуф ва Аҳмад
4. кўм. взф. (3-шахс эгалик ва чиқиш келишиги шаклида). Томонидан, жиҳатидан.
-
Ўз ёнларидан сарф қилиш учун ақчалари йўқ, ҳукумат тарафидан бериладиган овқатнинг салмоғи йўқ эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
тараф сўзи қатнашган жумлалар:
Тарафини олмоқ
-
Жанжал чиққан вақтларида подшо камбағалларнинг эмас, бойларнинг тарафини олар экан. Н. Сафаров, Оловли излар
Тараф йўқ
-
Унинг [Валижоннинг] одамохунлиги, кўнгилчанлигига тараф йўқ. Ҳ. Назир, Олмос
-
Гапдан гап чиқаришга сенга тараф йўғ-а, хотин А. Муҳиддин, Ҳадя
ТАРАФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARAF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тараф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар