либос
билан улашинг
1. китобий Кийим, уст-бош.
-
Янги либос. Байрам либоси.
-
Мана кўрдингизми? Отга жабдуқ, одамга либос, деганларича бор-да. Кийиниб, туппа-тузук одам бўлди-қўйди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кўп ўтмай, куёв либосини кийдирши учун уни [Муқимийни] ичкарига таклиф қилдилар. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
-
Ёш шоирлар ва журналистлар клуби, либос дизайни, тасвирий санъат, ёғоч ўймакорлиги, радиоэлектроника тўгараклари, шахмат клуби шулар жумласидандир. Газетадан
2. театр. Спектакль ва режиссёр ғоясига мувофиқ, муайян рол, бинобарин, актёр учун танланиб кийдириладиган кийим, пойабзал, бош кийим, зеб-зийнат ва бошқалар; спектаклни безашнинг асосий воситаларидан бири.
-
Либос танлашда қаҳрамоннинг характери ёши ўз аксини топади. ЎзМE
3. кўчма поэт. Бадиий тасвирда: ўраган, қоплаган нарсага нисбатан рамзий маънода қўлланади.
-
Табиат баҳор либосини кийди. Шаҳар байрам либосига безанди.
-
Чап томонда эса, куз либосини кийган Олтинсой қишлоғи равшан кўринарди. И. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Наврўз эди табиат гулгун, Кийиб олган ям-яшил либос. Ё, Мирзо
-
Мен ойна орқали, оқ либос кийган шаҳар кўчаларини томоша қилиб, Сидиқ ака ҳақида ўйлардим. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
ЛИБОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LIBOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЛИБОС сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЛИБОС сўзига берилган маънолар
либос сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
либос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар