савол
билан улашинг
1. Жавоб олиш учун айтиладиган гап, жумла; сўроқ.
-
[Васила Назаровна:] Сен менинг саволимга жавоб бер, ким у? Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
— Жуда яхши савол! — деди Иброҳимов, — қани, бу саволга ким жавоб беради? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Имтиҳон билетида ёзиб қўйилган, жавоб бериш лозим бўлган мавзулар номи ёки машқ, масала.
-
Иккинчи қаторга бориб ўтирганидан кейин машинкада ёзилган саволларни ўқиди: 1. Жоул-Лени, қонуни. 2. Резонанс. Учинчи савол электромагнит майдони ҳақидаги масала эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Ечилиши лозим бўлган масала, муаммо.
-
Бугунги йиғилишимизда иккита саволни ҳал қилишимиз лозим. Газетадан
савол сўзи қатнашган жумлалар:
Савол аломати
-
Савол аломати ҳамма вақт ми дан кейин қўйилади десам, кулади. А. Қаҳҳор, Адабиёт ўқитувчиси
-
Етти оғайни ҳам кўкда ногаҳон Савол аломати бўлиб кўрингай. А. Орипов
САВОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAVOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
савол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САВОЛ сўзига берилган маънолар
савол сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар