саводли
билан улашинг
1. Ўқиш-ёзишни биладиган, саводи бор.
-
Ҳамза болаларнинггина эмас, катталарнинг ҳам саводли бўлишини истарди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Мен сизни ўқитиб, саводингизни чиқариб қўяман. Сиз юртингизга саводли бўлиб бора сиз. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Билимли, маълумотли; кўп ўқиган, мустақил фикрловчи.
-
Онам диний-дунёвий китобларни ўқиган, саводли, ниҳоятда сабрли, меҳр-у оқибатли аёл бўлган. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Саводли ўз ҳақини таниган бўлади, бинобарин, уни алдаш осон бўлмайди. К. Яшин, Ҳамза
САВОДЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAVODLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саводли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САВОДЛИ сўзига берилган маънолар
саводли сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар