савлат
билан улашинг
1. Улуғвор ташқи қиёфа, салобатли кўриниш, салобат, маҳобат.
-
Уста унинг елкаси, савлати, ғайрати, куч-қувват ёғилиб турган вужудига ҳавас билан боқди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Пўлат полвон дегай номин халойиқ, Иши ҳам савлати номига лойиқ. Ҳабибий, Девон
2. кўчма Кўрк, ифтихор.
-
Ўсмирлар — давлатимиз, Кексалар — савлатимиз. Қ. Муҳаммадий
савлат сўзи қатнашган жумлалар:
Савлат тўкмоқ
-
Умар полвонга энди бари бир бўлгани учун совуққонлик билан қоядай савлат тўкиб турарди. К. Яшин, Ҳамза
Савлатидан от (ёки ит) ҳуркади
-
Эрталаб келсам, хонага одам сиғмай кетибди, ҳар олимларки, савлатидан от ҳуркади денг. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
САВЛАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAVLAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
савлат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар