савдойи
билан улашинг
1. Ақлдан озган, телба.
-
— Жинни бўлибсан! Савдойи бўлиб қолибсан! — деди Салимхон Обидий унга [хотинига]. Мирмуҳсин, Умид
-
Ҳали оқ-қорани танимаган йигитча бу қийинчиликлар, виждон изтироблари олдида савдойидек каловланиб, тақдирнинг аёвсиз ўйинларидан гаранг бўлиб қоларди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Бирор кимса, нарса дардида эс-ҳушидан айрилган.
-
Унинг [Саломатнинг] кўйида савдойи бўлиб қолган эдим. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
-
Хотинлар: — Бечора чол! Суюкли қизидан айрилиб, савдойи бўлиб қолди! — деб пичирлашар эди. О. Ёқубов, Излайман
-
[Бўронбой:] Ишқ дарди бедаво дард: рўйирост гапирсам, ишқ йўлида савдойи бўлганман. К. Яшин, Ҳамза
САВДОЙИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAVDOYI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
САВДОЙИ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан САВДОЙИ сўзига берилган маънолар
савдойи сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
савдойи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар