савағич
билан улашинг
Пахта, жун каби нарсаларни саваш учун ишлатиладиган бир жуфт узун, ингичка таёқ ёки чивиқлар дастаси.
-
Савағич билан пахта савамоқ.
-
Осмон тўла паға-паға булутлар, худди савағичдан қочган пахтадек титилиб, кўкни қоплаб олишган. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
1. от Қамишсимон бўғимли, ичи пўкаксимон моддадан иборат сув ўсимлиги.
-
Низомжон савағичнинг бунақа ўсишини билмасди. С. Аҳмад, Уфқ
2. от Савағич ўсимлигининг пояси.
-
Ҳужрадан иккита савағич топдим-да, ростакам катта варрак ясашга тушдим. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
3. сифатдош Савағичдан ясалган, савағичдан тайёрланган.
-
Бу иккиси қоғозга шодлангандек, гап-сўзсиз, савағич қаламни қир-қир қоғоз устида юритиб турар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Салимхон токчадан довот билан савағич ручкани олиб, хонтахтага қўйди. Ҳ. Ғулом, Машъал
САВАҒИЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAVAG‘ICH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
савағич сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САВАҒИЧ сўзига берилган маънолар
савағич сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар