савдо
билан улашинг
1. Товарни сотиш, айирбошлаш билан боғлиқ бўлган икки томонлама муносабатга доир муомала; олди-сотди, савдо-сотиқ.
-
Савдо ходими. Савдо корхонаси. Ташқи савдо.
-
Бир куни қайнотаси Ёдгорга маслаҳат солди: — Қачонгача қишлик-қировлик кунлардаям лой чангаллаб юрасиз. Савдога киринг. Савдода гап кўп. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ўзингизга маълум, савдо аҳли зарарни ёқтирмайдиган, фойдаталаб халқ бўлади. К. Яшин, Ҳамза
-
Бирорта одам савдо соҳасида ишласа, дарров одамларнинг мияларига эгри фикр келади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Олди-сотди муомаласида молнинг нархи тўғрисидаги тортишув.
-
Бозорнинг ўртасида қовун-тарвузлар уйилиб ётибди. Савдо авжида. Р. Файзий, Сен етим эмассан
3. кўчма Савдо-сотиқдан тушган пул.
-
Бугунги савдо юз минг сўмга етди.
савдо сўзи қатнашган жумлалар:
Умр савдоси
-
Умр савдоси — қийин савдо. Мақол
-
Мен умр савдоси ишида ихтиёрни [Ҳайдаралининг] ўзига қўйиш лозимлигини ва Ҳайдарали бу соҳада янглишмаганлигини айтиб, бўлажак келинни таърифладим. Т. Тўла, Чақар
1. Инсон ҳаётида учрайдиган ғам-ташвиш, машаққат ва кулфат, мушкул ҳолатлар.
-
Низомжон ўз бошига тушадиган савдоларнинг худди шу дақиқадан бошланишини қаёқдан билсин. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ҳар савдога кўнади банданинг боши, Тўкилар куйганнинг кўзидан ёши. Юсуф ва Аҳмад
-
Гулноз Лабзак ариғи бўйлаб елиб борар экан, уруш ўз бошига солган савдоларни ўйлар эди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Мен бўлсам кўзимни қайгадир тикиб Ўйлардим: дунёнинг савдоси шуми? А Орипов
2. Бирор нарса, кимса дардига ўта берилиш ҳолати.
-
Ишқ савдоси. Айрилиқ савдоси.
-
Ҳамиша хавфда кўнглум бу муҳаббат интиҳосидин, Мени ҳам этмаса мажнун дебон Раънонинг савдоси. А. Қодирий, Меҳроб-дан чаён
-
Дунё экан Ишқ деган савдо Борми фақат менинг бошимда?! Э. Воҳидов
3. эск. тиб. Инсон аъзосидаги тўрт хил суюқликнинг бири.
-
Ибн Сино савдойилик касалини савдо хилтининг ошиб кетиши натижасида пайдо бўладиган руҳий касаллик дейди. Фан ва турмуш
-
Табобатда инсон аъзоларида тўрт хил суюқлик бўлиб, булар — қон, сафро, балғам ва савдодан иборат. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
савдо сўзи қатнашган жумлалар:
Фарзанд савдоси
-
Сени адо қилмиш фарзанд савдоси, Эгнингга кийибсан мотам либоси. Миртемир, Асарлар
САВДО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAVDO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
савдо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар