лаб
билан улашинг
1. Оғиз бўшлиғининг кириш қисмини чегаралаб турадиган ҳаракатчан тери бурмаси (Ташқи томондан тери, ички томондан шиллиқ пардалар билан қопланган, унинг асосини айланма жойлашган мимика мускули ташкил этади).
-
Жаҳли чиққанидан лаблари пирпираб, қоши чимирилиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Йўлчи найми лабига қўйиб, бутун завқи билан чала кетди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Идишнинг, идиш оғзининг айлана чети; зиҳ.
-
Қумғоннинг лаби. Қозон лаби. Лаби учган пиёла. Халтанинг лаби.
-
Олдига лаби учган тақсимчада сув қўйдим. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
3. Қирғоқ, ёқа, чет.
-
Дарё лаби. Ҳовуз лаби, Кўлнинг лаби.
-
Булоқ, лабига ўтириб, ҳовучини очганда, кафтида ғижимланиб ётган ҳўл рўмолчага кўзи тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Катта тик ариқ. Икки лаби тоғ-тоғ тупроқ. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. Ердан баланд ясси сатҳнинг чети, чеккаси.
-
Томнинг лаби. Супанинг лаби.
-
[Йўлчи] Айвон лабига ўтириб, бошини қўллари остига олди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шербек тепанинг лабига, Оқсойга юзланиб ўтирди. С. Анорбоев, Оқсой
лаб сўзи қатнашган жумлалар:
Лабидан бол томмоқ
-
Лабларингиздан бол томади, ёниб турган оловсиз. К. Яшин, Ҳамза
Лабидан кулги аримайди
-
Ҳамзанинг қучоғидан чиқиб, тўлиб-тошиб йиғлади, лекин лабидан кулги аримасди. К. Яшин, Ҳамза
Лаби лабига тегмаслик
-
Лабим лабимга тегмай, бисмиллони бошлаб юбордим [деди Ҳожи]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Исмоилов лаби лабига тегмай сайраб кетди. Муштум
Лабини бурмоқ
-
Абдишукур шу ҳам гапми, дегандай лабини бурди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Канизак лабини буриб, Сидиқжондан юзини ўгирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Лабини йиғиштира олмаслик
-
Тўпанисо кулгидан лабини йиғиштиролмай, ерга қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЛАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар