лаббай
билан улашинг
1. ундов сўз Чақириққа, биров чақирганда бериладиган жавоб; ҳа.
-
Ғуломжон турган ерида лаббай! деб жавоб берди-да, ташқарига қараб югурди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Гоҳ телефонга қулоқ солиб, гоҳ ўтирганларга қараб турган секретар лаббай деди-ю, трубкани қўйиб, қоғозларни титкилай бошлади. Муштум
2. юкл. взф. Нима дейсиз?, нима дедингиз? каби маънолардаги сўроқни англатади.
-
Дунёда кампирларнинг дуоларини олайлик-да, лаббай? Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Ҳандалак ўғирлашдаги тажрибаларидан фойдаланиб, бу ердаги ўғриларни тутибдилар-да, лаббай? О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
лаббай сўзи қатнашган жумлалар:
Шошганда лаббай топилмас
-
Шошганда лаббай топилмаганидек, шахдам юриб, хонага киришди-ю, гапни нимадан бошлашни сўраётгандек, бир-бирларига қараб қолишди. Муштум
ЛАББАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LABBAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лаббай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар