пистон
билан улашинг
1. Патроннинг порохли зарядини ёндириш учун оз миқдорда портловчи модда солиб, ўқ тубига ўрнатиладиган металл косача; капсул.
-
Милтиқ ўқининг пистони. Снаряд пистони. Чақилган пистон,
-
Лутфилла боши янчилган илондек тўлғаниб ётар эди, тезлик билан пистони чақилмаган тўппончани олди. Муштум
2. Ўйинчоқ милтиқ ёки тўппончада отиш учун белгиланган, оз миқдорда портловчи моддаси бўлган тангачасимон қоғоз ғилоф.
3. Пичоқчиликда: пичоқнинг дастасига қадалган садафнинг атрофига айлантириб қўйилган ҳалқасим (садафни маҳкам тутиб туради).
4. Кийим-кечак, парда ва шу кабиларга зийнат учун қадаладиган йилтироқ пластинкача.
-
Дўппига пистон қадамоқ.
-
У [қиз] тушаётганда, бошидаги қора тўр пардага қадалган олтин пистонлар йилтираб, жилва сочди. Мирмуҳсин, Чўри
5. Пуфлаб чалинадиган мусиқа асбобининг ижрочи-созанда қўл билан босиб очиб-ёпиб турадиган тугмаси.
6. Ботинканинг ип ўтказиладиган тешикларига изма ўрнига ўрнатиладиган темир ҳалқача.
пистон сўзи қатнашган жумлалар:
Пистон тугма
ПИСТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PISTON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пистон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар