1. 1 Оёқ билан берилган зарб.
Худойқул бир нафас ғингшиб ётди. Тепкидан оғриган жойларини секин-аста силади. П. Турсун, Ўқитувчи
Бола кўрсатилган иккинчи сўзни ўқийман деб турганда, синф эшиги қаттиқ тепкидан ланг очилиб, ичкарига совуқ ёпирилиб кирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Тўп, замбарак каби отиш қуролларидан ўқ узилганда, унинг орқага берадиган зарби.
Тўпнинг тепкини камайтирадиган қурилмаси.
3. Ўқ отадиган қуролларнинг отиш механизмини ишга солувчи қисми.
Пулемёт тепкиси. Тўппонча тепкиси.
Отайми, отмайми! Ўнг қўлининг бармоғини милтиқ тепкисига юбориб, уни босаётган жойда яна тўхтади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. Маҳаллий тўқиш дастгоҳининг оёқлар билан галма-гал босиб, дастгоҳни ишга тушириш, унинг мунтазам ишлашини таъминлаш учун хизмат қиладиган қисми.
Ҳожияхон бўз тўқишни энди ўрганган, ўнг қўли тасма ғалтакни тортса, чап оёғи тепкини босолмас, ўнг оёғи тепкини босса, чап қўли гулани жуфтлолмас эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
5. Дастгоҳнинг шу қисмини босганда тўқилиб, зичланган моки ипи.
Атласнинг тепкиси қанча кўп бўлса, абр безакдан олинадиган таассурот шунчалик зўр бўлади. Газетадан
От тепкисини от кўтаради
Тепки емоқ
Мамарайим, эгасидан тепки еган итдай, орқага чекинди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
[Йўлчи:] Чидай олмадим, мулла ака Мен ҳам одам фарзанди, токайгача тепки ейман. Ойбек, Танланган асарлар
Саккиз тепки атлас
Яна юриб кетади саккиз тепки гул атлас, Чивиқ беқасамларнинг олағовур бозори. Ғ, Ғулом
Тепки машина
Ойим тепки машинада Донога кўйлак тикиб ўтирган экан. Х. Тўхтабоев, Сариқ девни миниб
1. 1 Асосан, болаларда учрайдиган, қулоқ олди безининг яллиғланишидан иборат ўткир юқумли касаллик.
Тепки кўпроқ қиш, баҳор фаслларида учрайди. И. Фозилов, Тепки
Тепки касали билан ҳамма ёшдагилар ҳам оғриши кузатилади. Саодат
2. Айрим касалликлар туфайли пайдо бўладиган майда, пуфакчасимон қизил доғлар; тошма, гул.
Қизилча касали юқадиган бўлиб иккинчи кунида кишининг танига қизил тепкилар чиқади. З. Тоҳирий, Соғлиқни сақлаш
ТЕПКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEPKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.