дажжол
билан улашинг
1. Ислом динига кўра, қиёмат яқинлашганда пайдо бўлиб, одамларни диндан, тўғри йўлдан оздирувчи, одамсимон бир кўзли махлуқ.
-
Бу ҳикоядан [Элмурод] вужудини ваҳима босиб, бошини кўрпага буркаб олди: дажжол деган бир махлуқ кечаси билан тоғларни кемирармиш. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Дажжолнинг бир кўзи кўр бўлар экан. А. Қодирий, Обид кетмон
2. кўчма Ўтакетган бешафқат ва фирибгар.
-
Дажжолда раҳм-шафқат бўладими — мени тоза калтаклашди, кечаси қочиб кетдим, Яхши бува. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Сен қаттолларнинг қаттолисан, дажжолларнинг дажжолисан. Ш. Рашидов, Асарлар
3. сўк. Малъун, иблис, шайтон.
-
[Мулла Рўзи Майсарага:] Ҳа, мен ўлгани келдимми? Бир ёқдан жўнат қани, дажжол. Ҳамза,
-
Вой-вой Ё пирим! Оббо, дажжоллар-эй! Ҳамза, Заҳарли ҳаёт
ДАЖЖОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAJJOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дажжол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар