даҳяк
билан улашинг
1. тарихий 1 Қўқон ва Бухоро хонликларида деҳқонлардан етиштирилган ҳосилнинг ўндан бир қисмининг солиқ ҳақи тариқасида олиниши; ушр.
-
У [бувим] айтарди: — Вақф даҳягини уйлари куйгур амлокдор билан ижарадор икки баравар қилиб олдилар. С. Айний, Эсдаликлар
2. Бухоро амирлигида вақф ерларидан олинган даромаднинг мадрасаларнинг махсус имтиҳондан ўтган муллаваччаларига бериладиган қисми.
3. Ўрта Осиёда: ўтмишда ер, улов, уруғ-лик, овқат ва бошқалар ҳамма харажатларни ер эгаси (хўжайинлар)дан олиб, ҳосилнинг ўндан тўққиз ҳиссасини ер эгаси, ўндан бир ҳиссасини ўзи олиш шарти билан деҳқончилик қилиш тартиби.
-
Ҳув оқ ерни қирқ йил экдим даҳякка. Анови ерга қуриб олдим чайламни. Ғ. Ғулом
-
— Энди, — деди Назарбой, — берилган арпанинг даҳяги ҳисобидан менинг қопимга бир ғалвир сол. С. Айний, Қуллар
ДАҲЯК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAHYAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даҳяк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар