даҳшатли
билан улашинг
1. Қаттиқ қўрқув туғдирувчи, даҳшатга солувчи, ўта қўрқинчли, мудҳиш.
-
Даҳшатли зилзила. Даҳшатли фожиа.
-
Ҳаммаёқда даҳшатли зилзила излари кўринади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Гулнорнинг кўзлари даҳшатли равишда ёниб, юзи, лаблари кўкимтир тусга кирган эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Кишини ваҳимага солувчи, ваҳимали; қўрқинчли.
-
Даҳшатли хабар. Даҳшатли шовқин.
-
Девонхона эшигида даҳшатли шовқин, ур-йиқит бошланди. Ойбек, Навоий
-
Бир лаҳза даҳшатли жимлик ҳукм сурди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Қаттиқ азоб берадиган, чидаб бўлмайдиган.
-
[Йўлчи] Бутун вужудини зирқиратган даҳшатли оғриқдан тишларини маҳкам қисди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эртага унинг устига дўлдай ёғиладиган тошларнинг оғриғи қанчалик даҳшатли бўларкан? П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ДАҲШАТЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAHSHATLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даҳшатли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар