даҳшат
билан улашинг
1. Ниҳоят даражадаги қўрқинч, хавф, ваҳима.Т
-
ун даҳшати. Уруш даҳшати.
-
Даҳшатдан юрагим орқага тортиб кетди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Ёдгор даҳшатдан қотиб қолган, ҳеч нимага тушунолмасди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Кўзлари даҳшат билан чақнади. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Азоб-изтиробга солувчи мудҳиш аҳвол, воқеа-ҳодиса, манзара.
-
— Даҳшат! — деди меҳмон, — туни билан кўзимни юммай чиқдим. Муштум
-
Андижонда бўлган воқеалар даҳшати Тоҳир қиёфасига кириб, Бобурга тобора яқинлашиб келмоқда эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Биз бу даҳшатларни бировдан эшитган эмасмиз, ўз кўзимиз билан кўрганмиз Р. Файзий, Таъзим
3. Ортиқ даражада қўрққан, ваҳимага ёки азоб-изтиробга тушган кишининг кўриниши, руҳий ҳолати.
-
Даҳшат солмоқ. Даҳшатга келмоқ (тушмоқ).
-
Муқаддам даҳшат ичида эшикка ёпишди. Ў, Ҳошимов
4. Қалбингга қулоқ сол.
-
Нигоранинг ҳамон қўрқинч, даҳшат тўла кўзларида миннатдорчилик учқуни йилтиради. С. Анорбоев, Оқсой
-
Отабек масалага тушунгандек бўлди ва даҳшат ичида Али билан йўлга тушди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ДАҲШАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAHSHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даҳшат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар