сиқим
билан улашинг
Нарса чангаллаб сиқилган кафт ва шу кафт орасига олинган нарса миқдори; қисим.
-
Сиқимини тўлдириб-тўлдириб писта олмоқ. Ошга бир неча сиқим сабзи солмоқ.
-
Мирвали банги бировнинг қўлидаги беданани кўриб, дидига ўлтирадиган бўлса, сиқимида салмоқлаб кўриб, ҳамма жойи ҳам келган экан, деб қўяди. А. Қодирий, Обид кетмон
сиқим сўзи қатнашган жумлалар:
Бир сиқим
-
Қўлимда бир сиқим Тошкент тупроғи, Узоқ ўтмишларга элтади хаёл. Р. Бобожон, Танланма;
-
Камбағал одамга бир сиқимгина ош яхши деб, таомдан сўнг бирон соат ғоз патидан ясалган тиш ковлагични олиб, тишини ковлаб юради Мирмуҳсин, Умид
-
Кампирдан садо чиқмади. У бир нарсадан қўрқиб кетган боладай, иягини тиззасига қўйиб, зинада бир сиқимгина бўлиб ўтирарди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Қарасам, пункт бошлиғи, қабул қил-майман, деб тағин тихирлик қиляпти: нимадандир ғайирлиги ёки қандайдир тамаси борга ўхшади. Ўзи бир сиқимгина йигит. Газетадан
СИҚИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIQIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиқим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан СИҚИМ сўзига берилган маънолар
сиқим сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар