сиқиқ
билан улашинг
1. Сиқилган, қисилган, сиқимланган.
-
Сиқиқ мушт.
2. Тор, кичкина.
-
Кичик масжид қишлоқнинг Эшон маҳалла деб аталган қисмида бўлиб, сиқиқроқ бир хонақоҳ ва торроқ бир айвондан иборат. А. Қодирий, Обид кетмон
3. Ҳақ-ҳуқуқдан, эркинликдан маҳрум; сиқув, исканжа остидаги; танг.
-
Сиқиқ вазият. Сиқиқ ҳаёт.
-
Султонхон, бечора, кундошларини “аҳмоқ“ деб ўйлайди. Ҳолбуки, у сиқиқ муҳитда яшовчиларнинг ҳаммаси бир-бирини алдашга, бир-бирини аҳмоқ қилиб қолдиришга уринади Чўлпон, Кеча ва кундуз
4. Чекли, чекланган, танг.
-
— Ер жўнидан сиқиқроқмиз, — деди бошини аста қимирлатиб Ўктам. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
5. Мухтасар, ихчам.
-
сиқиқ ва чуқур маъно билдирадиган мақоллар тугал бир поэтик асар мазмунига тенг келади. Газетадан
-
Чиндан ҳам истиора энг сиқиқ шаклдаги ўхшатишни эслатади. УТА
6. от Сиқув, тазйиқ, исканжа.
-
[Сулаймонов] Турли фикрлар сиқиғидан чиқиб, бир қарорга келгандай, Раҳмон отани олиб келишларини сўради. И. Қаландаров. Шохидамас, баргида
сиқиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Сиқиққа олмоқ
-
— Бечора Мўмин ака!—раис хохолаб кулиб юборди. — Бу ёқда сиз [Юлдузхон], бу ёқда журналист ўртоқ Тоза сиқиққа олдиларинг-ку шўрликни. О. Ёқубов, Бир фелетон қиссаси
СИҚИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIQIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиқиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing