сир
билан улашинг
1. Устини мато билан таранг қилиб қопламоқ.
-
Диванни қизил духоба билан сирмоқ.
2. Гавдага ёпишиб таранг турмоқ (кийим ҳақида).
-
[Аъзам] Бир келса, Таманнонинг ўзи ёлғиз. Худди бир маҳал кўрганидай, баданга сириб тикилган шим ва кофтада. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
3. Маҳкам қилиб боғламоқ.
-
Уста., чорси-сини белига сириб боғлаб, минбарга чиқди. С. Аҳмад, Ҳодивой
4. Арқонни калта қилиб боғламоқ, қантариб қўймоқ.
-
Отни устунга сириб боғламоқ.
Бирмунча вақт овқат бермай оч қўймоқ, оч қолдирмоқ ёки ўзини овқатдан тийиб, оч ўтирмоқ.
-
— Овқат-повқатинг борми, опкелсанг-чи, ўлдирдинг-ку сириб, — деди Икромжон Жаннат холага. С. Аҳмад, Уфқ
-
Жувозга қўшилган отдек чўзилиб, қулоғингиздан кун кўриниб қолибди-ку! Овқатдан ўзингизни сирманг, пул топилади, соғликдан ажраб қолманг яна. С. Нуров, Нарвон
СИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар