сира
билан улашинг
1. Асло, асти, мутлақо, ҳеч.
-
Бунинг сира иложи йўқ.
-
Аҳмад бу гапни сира кутмаган эди, ток ургандек эти жимирлашиб кетди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Авжи қиш вақти бўлса ҳам, ерда сира қор йўқ. С. Зуннунова, Янги директор
-
У ўтирганлардан сира ман тортмасдан шеърини баланд овоз билан ёддан ўқиди. К. Яшин, Ҳамза
2. фақат бўлишсиз феъл билан) (Ҳеч қачон, ҳеч вақт.
-
Энди бу ерга сира келмайман.
-
Бари бир, мен Гулнор опани унутмайман сира, уни кўргани тез-тез келиб тураман. Ойбек, Танланган асарлар
-
Канал очилган кун эсингизда борми? Каналдан оққан чироқлар кўз олдимдан сира кетмайди. Бу ўйин эмас, халқнинг орзуси эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. фақат сўроқ гапларда Бирор марта, ҳеч.
-
— Шаҳодат муфтингизнинг афтига сира қарайсизми. Шоирингизнинг пичингларини пайқайсизми? — деди Анвар Султоналига. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Сиз отамисиз, нимасиз ахир, ўғлингизни тийиб олиш сира эсингизга келадими? А. Қодирий, Ўтган кунлар
1. Мунтазам, изчил қатор; кетма-кетлик, тартиб, навбат.
-
Сонлар сираси.
2. Саф, қатор.
-
Пиёдалар сирасида кекса муаррих ва шоир Мирзо, Табибий, Баёний кўринди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. кўчма Қатор, таркиб.
-
Ҳар ҳолда, шахмат ҳар қандай ўйиндан шу қадар катта фарқ қиладики, бу фарқ шахматни узил-кесил ўйинлар сирасига қўшишга имкон бермайди. М. Муҳитдинов, Мия гимнастикаси
-
Мулла Абдураҳмон Раънонинг эрга берилганлигининг хабарини эшитгач, бу тасодифни истиқболнинг хайрли фоллари сирасига киритди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
4. Фикрнинг, гапнинг асосий мазмуни, моҳияти, мағзи; гапнинг пўскалласи.
-
— Сўзламайман, —деди Тўйбека [Кумушга], —лекин сирасини сўзлайман. Оҳ, кўрсанг эди бир куёвни! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Гапнинг сирасини айтақолсангиз-чи, холажон, — де-дим ниҳоятда чидамай. Т. Алимов, Тўй қолди
сира сўзи қатнашган жумлалар:
Сирасини айтганда
-
Сирасини айтганда, пойтахтлик конструкторлар бизга ёрдамга келишади, деб ўйламаган эдик. Газетадан
СИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing