сиқ
билан улашинг
1. Ўраб, қамраб ёки босиб эзмоқ, қисмоқ.
-
Тошни сиққан билан сув чиқ-масалан Мақол
-
Унинг юзлари худди шарбати сиқиб олинган анор пўстига ўхшаб кетарди. С. Аҳмад, Пойқадам
-
Дарвоза очилиб, йўғон қоматини спортчилар киядиган қалин трико сиқиб турган Шамси Тўраевич кўринди. Н. Аминов, Суварак
-
У йигитни тагига босиб олиб, бўйнидан сиқди-да, юзини ерга ишқаб, ура кетди. Т. Ашуров, Оқ от
2. Сириб боғламоқ.
-
Тонгда жангчилар оч қорнини камар билан маҳкам сиқиб, йўлга тушдилар. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Босим билан ҳажмини кичрайтириб зичлаштирмоқ.
-
Газни сиқмоқ.
4. Тазйиқ билан суриб бормоқ, танг ҳолда қолдирмоқ.
-
Рақибни бурчакка сиқиб қўймоқ. Машина қўл меҳнатини сиқиб чиқармоқда.
-
Душман бу қийинчиликлардан фойдаланиб, станция томон сиқиб келди. Ойбек, Қуёш қораймас
5. Эркинлик, ҳуқуқ бермай ёки ўринсиз талаб, даъво, бўҳтон ва шу кабилар билан руҳан эзмоқ, қийнамоқ.
-
Болаларни бўлар-бўлмасга сиқавермоқ. Уни, овқатни бузибсан, деб роса сиқдик.
6. чиқиш келишиги билан Бирор нарсадан чеклаб қўймоқ; зориқтирмоқ.
-
Пулдан сиқмоқ.
-
[Хушрўй] Иккинчи ва учинчи ҳафталарда ўчоқ бошини ўз қўлига олиб, кундошини иккита ёш боласи билан томоқ важидан ҳам сиқа бошлайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Албатта, кампир келинларини рўзғордан сиқмасди. Аммо режани бузмай, масаллиқни исроф қилмай иш тутарди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Бечора холани худо ҳусндан сиққан, жамолида жиндаккина кулиб турадиган ери йўқ. Мирмуҳсин, Умид
сиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Юракни (ёки қалбни, дилни) сиқмоқ
-
Хавотирли сукут онлари чўзилгандан чўзилар, юракни сиқар, ваҳимага тўлдириб, чорасизлик — ожизлик чоҳига қулатмоқда эди. Ёшлик
Сиқиб сувини ичмоқ
-
[Директор] Буфетчининг ҳам сиқиб сувини ичяпти. С. Зуннунова, Янги директор
СИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар