сиқил
билан улашинг
1. Сиқмоқ 1, 2 феълининг ўзлик ва мажҳул нисбатлари.
-
Совуқдан сиқилган жисм. Сиқилган газ.
-
Иккита забардаст одамнинг ўртасида сиқилиб, қимирлашга ҳам журъат этолмай кетаверди! Ф. Мусажонов, Нозик масала
2. (ч. к. билан) Танглик сезмоқ, толиқмоқ, зориқмоқ.
-
Пулдан сиқилмоқ. Рўзғордан сиқилмоқ.
3. Руҳан эзилиб ёки зерикиб диққат бўлмоқ, диққати ошмоқ, зиқ бўлмоқ.
-
У кунларни эсласам агар, Сиқиламан, юрагим титрар. Ғайратий
-
Анвархоннинг кўнгли эзилган эди, қаршисида ўтирган, руҳан сиқилган йигитнинг аҳволини яхши тушунган эди. Ойбек, Улуғ йўл
сиқил сўзи қатнашган жумлалар:
Юраги сиқилмоқ
-
Кампири минғирлаган овоз билан зорлана бошлаганда, чолнинг юраги сиқилиб кетди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
СИҚИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIQIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиқил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing