сувчи
билан улашинг
1. қ. х. Экинларни, хусусан, ғўзаларни суғорувчи деҳқон, суғориш бўйича мутахассис.
-
Моҳир сувчи.
-
Сувчи, теримчи ёки механизатор чанқаб бораётганда, олдида калладай қовун ёки тарвуз дўппайиб кўринса, чанқоқбости қилади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Ҳув юқорироқда, дарёнинг ёқасида бир қора кўринди. Бул ўтинчими, сув-чими, бундан бир савол сўрайин, деб Авазхон бурилиб борди. Гулшанбоғ
2. Сув келтирувчи, сув билан таъмин этиб турувчи ходим (масалан, тракторчилар бригадасида).
3. тарихий Сув ташиб бериш, сув билан таъминлаш ишларини бажарувчи киши.
-
Бухорода эса сувчини мешкобчи деб аташган. ЎзМE
4. Сув сотувчи.
СУВЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUVCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сувчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар