қуръон
билан улашинг
1. (Қ — катта ҳарф билан) Мусулмонларнинг Аллоҳ томонидан Муҳаммад пайғамбарга ваҳий орқали нозил қилинган, мусулмон динининг ақидалари ва қонун-қоидалари тўпламидан иборат бўлган муқаддас китоби.
-
— Ёлғиз, ёлғиз битта китоб бор, — дўқ билан дейди Абдуллабой, — у оллонинг китоби — Қуръон. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қуръон оятлари қабристон ичида оғир оҳангда оқар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Шаҳзода кичкина нақшинкор токчада ипак болиш устидаги зар муқовали Қуронни олди. К. Яшин, Ҳамза
-
Қуръони каримда Од қавми тўғрисида жуда кўп оятлар нозил қилинган. Гулистон
2. с. т. айн. Тиловат.
-
Кеча ойдин, қабристон тип-тинч, узоқроқдан қуръон товуши эшитилар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Фотиҳага келмабмидингиз? Қани, айвонга! — деди-да, Акромхонни ёнига ўтқазиб, қуръон бошлади. И. Раҳим, Тинимсиз шаҳар
қуръон сўзи қатнашган жумлалар:
Хатми қуръон
Қуръон кўтармоқ
-
Ҳатто у учта талабани ҳужрасига олиб кириб, чет элга кетишга қасам ичирди — қуръон кўтартирди. А. Қаҳҳор, Сароб
Қуръон тушириш
ҚУРЪОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QURʼON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуръон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар