қуроқ
билан улашинг
1. от Улаб-қураб, бирор нарса ҳосил қилиш учун яроқли мато парчаси.
-
Бир қатор атторлар эски қоп, яғир шолча, йиртиқ бўз парчаларидан, қизил, оқ, кўк, яшил лахтак қуроқлардан турли-туман соябонлар ясаб, молларини бевосита ернинг ўзига уйиб қўйибдилар. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Ўртага новча қизиқчи чиқади. Чопони қизил, кўк, яшил, сариқ қуроқ латталардан ямалган. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
2. сифатдош Шундай қуроқларни бириктириб тикиб ҳосил қилинган.
-
Қуроқ дастурхон. Қуроқ ёстиқ.
-
Раис пешонасидаги оқиб тушаётган терни артиб, қуроқ билан безатилган ёстиққа ёнбошлаб, юзини шабадага бурди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Қирларда қорнинг чоки сўкилган, ҳамма ёқ ола-була қуроқ кўрпага ўхшайди. Ш. Ғуломов, Инсон қўли гул
-
Усти-боши юпунди роса, Бор безаги бир қуроқ чопон. Ҳ. Пўлат.
3. сфт. кўчма Майда бўлаклардан иборат, бўлтак-сўлтак, лахтак-лухтак, парча-пурча.
-
Қуроқ ерлар.
-
Чўлдан қуроқ ҳам қолдирмабсиз, ота. Ободлик кишининг меҳрини тортиб, ўзига сеҳрлаб қўяди. А. Хасанов, Чироқлар
Қиёқнинг қуруқликда ўсадиган бир тури.
-
Чўлдан қуроқ еб тўйган, Елини сутдан қаппайган Анави чексиз сигирлар Овул ёққа йўл олган. Ғ. Ғулом
Катта варрак.
-
Қуроқ ясамоқ. Қуроқ учирмоқ.
ҚУРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуроқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар