қурт
билан улашинг
1. Узун танасини эгиб-ёзиб ёки жуда кўп оёқлари воситасида судралиб юрадиган умуртқасиз майда жонивор.
-
Кўк қурт.
2. Баъзи ҳашаротлар, майда организмлар номи таркибига киради, масалан,
-
шиллиқ қурт, эшак қурт.
3. Баъзи ҳашаротларнинг тухумидан юзага келадиган ғумбак.
-
Олма қурти. Кўсак қурти.
-
Майиз билан ўрикни бир оз қурт еган бўлса ҳам, пок-покиза уриб кетишибди, азаматлар. Ҳамза, Бой ила хизматчи
4. Асосан тут барги билан боқиладиган, етилиб пилла ўрайдиган шундай ғумбак.
-
Курт боқмоқ. Курт тутмоқ.
-
Ўтган йил баҳорда қуртга барг кесгани тутга чиқ-дим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
қурт сўзи қатнашган жумлалар:
Миясига қурт тушмоқ
-
Лекин буларнинг юзтасини қўшиб боғласанг, битта саржин бўлмайди. Шунчаки қўғирчоқлар, димоғи шишган пистафуруш билан миясига қурт тушган ғўзафуруш чол М. М. Дўст, Лолазор
Товонига (ёки оёғига, пайтавасига) қурт тушмоқ
-
Ўзлари йўл излаб, товонларига қурт тушиб қолсин. Улар ҳали Ортиқнинг совунига кир ювишмабди. М. Мансуров, Ёмби
с.т. айн. Қурут.
-
Жавҳар ҳам ҳар кирганда қуртми, бир дона шоколадми ташлаб кетишни унутмасди ҳеч. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
ҚУРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QURT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қурт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар