ет
билан улашинг
1. Юриб, йўналиб, маълум бир ерга, жойга, манзилга бориб олмоқ.
-
Ҳайдар ота Кўтармага хуфтондан кейин етди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Эшик олдига етганида, негадир ўзининг ҳам ўша ёққа талпинаётганини сезиб, ҳаяжон ичида тутқични ушлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Қувиб, тенглашиб олмоқ.
-
Ошиқмаган қуёнга етибди. Мақол
-
Қистаса ҳам, етолмайди бедовлар. Маликайи айёр
3. Жўнатилган, тарқатилган жойидан, манбаидан наридаги бирор жойга бормоқ (овоза, гап, хат-хабар ва шу кабилар ҳақида).
-
Бу хабар бизгача етиб келди. Бу гап унинг қулоғига етмасин.
-
Ҳай деганда, ҳаққа етгай нолишим. Маликайи айёр
4. Бўй, ҳажм, миқдор, даража жиҳатидан бошқасига тенг бўлмоқ, тенглашмоқ, баробар келмоқ.
-
Девор ўлгудай баланд-да, бўйи етмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Боракалло, гўшт тўғрашда сенга етадигани йўқ К. Яшин, Ҳамза
5. Таъмин этадиган, кифоя қиладиган миқдорда бўлмоқ.
-
Жой ҳаммага етади. Оз бўлса етар, кўп бўлса кетар. Мақол
-
Қандоқ қилай, ўртоқжон, бошқа ишларни йиғиш-тирай десам, ойлик етмайди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Саройдан тушадиган ҳадяларни бир ой тўплаганда, тўрт қадоқ этга етмайди. С. Сиёев, Ёруғлик
6. Муваффақ, муяссар бўлмоқ; эришмоқ.
-
Яхши билан юрдим — етдим муродга, ёмон билан юрдим — қолдим уятга. Мақол
-
Қани энди, дунёда вафо бўлса, ҳар ким тилагига етса. А. Қаҳҳор, Шоҳи сўзана
7. Кифоя қилмоқ.
-
Онанг бечорага отангдан иккита сағир билан қолиб, кўрган кунлари ҳам етади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қўй энди, ўзимнинг қийналаётганим ҳам етади. Н. Сафаров, Шарқтонги
8. Маълум бир ёшгача яшаб бормоқ, умр кўрмоқ.
-
Отам саксонга етди.
-
Олтмиш тўрт ёшга етдим, ўғлим-қизим бўлмади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
9. Келмоқ; бошланмоқ.
-
Вақти етди. Куни етди.
-
Кунлар ўтди, ваъданинг муддати етди. У. Исмоилов, Сайланма
10. Талаб, меъёр даражасида бўлмоқ.
-
Қиличнинг ишлови етган, Тегган омон қолмасин деб, Заҳарнинг сувини ялатган. Маликайи айёр
11. кўм. фл. взф. Етакчи феълдаги ҳаракатнинг охиригача, тугал бажарилиши маъносини билдиради.
-
Йўқ, ҳали англаб етганингизча йўқ. Н. Сафаров, Уйғониш
-
Ота-онасига ўз сўзини ўтказишга Саидий ишониб етмади. А. Қаҳҳор, Сароб
ет сўзи қатнашган жумлалар:
Ақли етмоқ
Бошига етмоқ
Боши кўкка (ёки осмонга) етмоқ
Бўйи(га) етмоқ
Кўзи етмоқ
Нима етсин
-
Эҳе, китоб ўқишга нима етсин. П. Турсун, Ўқитувчи
Оғзи қулоғига етди
Пичоқ суякка етди
Тагига етмоқ
Қўли етмоқ
ЕТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YET сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ет сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар