тилсим
билан улашинг
1. Сеҳрлаб қўйилган, сеҳрли нарса; ҳеч ким кира олмайдиган сеҳрли жой.
-
Тантибойвачча бобиллади: — Дев пойлаган тилсимдан уни қайси мард олиб кетди? Ойбек, Танланган асарлар
-
Ишчининг бу сўзлари Сергейга тилсимнинг калитига ўхшаб туюлди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. кўчма Ҳар қандай сирли, нарсасини билиб, топиб бўлмайдиган, яширин жой.
-
Эҳтимол, жавоҳир сақлаган сандиқ, Тилсим бойликларга кондир бу тақир. Уйғун, Ҳаёт чақиради
-
Меъмор табиат даштни атайлаб ясаган, эй одамзод, тилсимини топ-у, ўзингга бўйсундир, шунда хизматингни ўтайверади. Ўзбекистон қўриқлари
ТИЛСИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TILSIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тилсим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар