тилсиз
билан улашинг
1. Оғиз бўшлиғида тили бўлмаган, тили йўқ.
2. Сўзлаш қобилиятига эга бўлмаган, сўзлай олмайдиган.
-
Бечора тилсиз жонивор эгасининг бу жинниликларига қулоқларини жим-гина чимириб чидаб берган. С. Анорбоев, Оқсой
-
Йўлчи тилсиз каби, ғайришуурий равишда бошини чайқади. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Гап-сўзсиз, индамай.
-
Унсин ҳам, кампир ҳам ҳаракатсиз, тилсиз қотиб қолдилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мендан тилсизгина бир нарса сўрар, Ёлвориб фикримга термилади у. Р. Парфи, Кўзлар
-
Кутилмаган ғазабга учраган Бозоров нима дейишини билмай, тилсиз, ҳаракатсиз ёғочдай қотиб турарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. кўчма Чурқ этган овоз эшитилмайдиган, жимжит.
-
Бир кун тилсиз кечанинг Кириб қўйнига, Ашурни йўқ қилишни Олди бўйнига. Ғайратий
тилсиз сўзи қатнашган жумлалар:
Тилсиз ёв
-
Қуруқ аёз— тилсиз ёв. Мақол
-
Лашкаримни ютар эди аждаҳо, Бўлолмадим тилсиз ёвга баробар. Ширин билан Шакар
ТИЛСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TILSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тилсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар