маъно
билан улашинг
1. а. [ — мазмун, тушунча, ғоя]
2. Сўзнинг мазмун томони, сўз билан ифодаланган тушунча.
-
Сўзнинг тўғри маъноси. Сўзнинг кўчма маъноси.
-
Мен, одатим бўйича, сўзларнинг маъноларини ва номларнинг номланган нарса билан муносабатини билишга қизиққанимдан: — У қишлоқни нега Тезгузар деб атаганлар? — деб сўрадим. С. Айний, Эсдаликлар
3. айнан Мазмун.
-
Гавҳар бу гапдан қўлимдан келса, ёрдамимни аямайман деган маънони уқди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Унсин қошини чимириб, ялт этиб Гулнорга қаради, лекин сўнгги жумланинг маъносини, нечундир, сўрамади. Ойбек, Танланган асарлар
4. Баъзи хатти-ҳаракат ва шу кабилардан англашиладиган нарса; ифода.
-
Хотин унинг ҳаракатидан ўпич бер деган маънони англади-да: — Шуни тўғри айта қолсангиз, нима бўлар экан! — деди. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
-
Унинг важоҳатидан нега келдинг, деган маъно борлигини Азиза тушунди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
5. Бирор нарсанинг моҳияти, нима эканлиги; моҳият.
-
Самандаров заҳарханда қилди: — Бу қанақа мусобақа бўлди? Мусобақанинг маъносини тушунасанми ўзинг? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Демак, ирсиятнинг маъноси — оқсил синтез қилиш қобилиятининг наслдан наслга ўтишидир. Фан ва турмуш
маъно сўзи қатнашган жумлалар:
Бундан маъно чиқмайди
Маъно бермоқ
-
Замиранинг дами чиқмай қолганига Очил ўзича маъно берди. П. Қодиров, Уч илдиз
Маъноси йўқ
-
водород билан кислородни арабчага таржима қилиб ўтиришдан маъно йўқ. П. Турсун, Ўқитувчи
МАЪНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAʼNO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маъно сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар