теварак
билан улашинг
1. Кузатувчи, сўзловчига ёки бошқа шахс, нарсага нисбатан ҳамма ёқ, томон, жой, атроф.
-
Теваракка кўз югуртирар экан, Олимовнинг ҳам пешонаси тиришиб кетди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Яна теваракдан одамлар тўхтовсиз равишда бу ерга келмоқда эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сувонжон теваракни қоплаб олган қоронғиликка қўрқинч тўла кўзлари билан тикилар, бутун вужуди билан ўз нидосига бирор жавоб кутарди. С. Анорбоев, Оқсой
2. Бирор нарсанинг гир атрофи, айланаси.
-
Ҳовузнинг теварагида тераклар ўсган.
-
Ўзининг тевараги текис қилиб қирқилган қора соқол ва чиройли мўйлови билан замонасининг қорни катта бойларига сира ўхшамаган Тешабой ҳам одамлар назаридан четда эмас эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Хилма-хил ёввойи гуллар теварагида ранг-баранг капалаклар базм қуради, асаларилар ғувуллайди. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. кўчма Бирор шахс, гуруҳ, куч ва шу кабиларнинг бирлаштирувчи доираси, атрофи.
-
У [Қудрат] ўз теварагига Ғуломжон, Замон, Барот полвон сингари ёру дўстларини йиғиб, уларнинг ёрдам ва мададлари билан қишлоқ мазлумларининг ҳақ ва ҳуқуқларини қўлидан келганича ҳимоя қилиб, уларга балогардон бўлиб келади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Атрофида бўлган, атрофидаги.
-
Ёлғиз Тиктепа қишлоғидагина эмас, теварак қишлоқларда ҳам мулла Обиднинг эртаги экиндаги муваффақияти оғиздан оғизга юриб кетди. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Теварак боғларда тўлади япроқ, Меҳнаткаш дарахтлар тиклайди қаддин. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
5. кум. взф. кам қўлл. Атрофида.
-
Ваҳима ва таҳликали ҳолга қирқ ёш теварагида тушганидан далолат беради. Газетадан
ТЕВАРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEVARAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
теварак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар