турли
билан улашинг
1. Белги-хусусияти, ҳолати, жойлашиш ўрни ва бошқалар жиҳатлари билан ўзаро фарқланадиган, ҳар хил турга мансуб бўлган, ҳар хил.
-
Турли халқ вакиллари. Турли тилда сўзлашувчи кишилар. Турли овозлар. Турли китоблар. Турли таомлар. Турли мамлакат вакиллари. Турли соҳалар.
-
Бойвачча ўзининг фарғоналик дўстлари билан бўлган ўтиришларидан, ҳар турли зиёфатлардан сўзлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мамлакатимизнинг турли иқлимий зоналарида ўсувчи ўсимликлар турли вақтларда гуллайди. Фан ва турмуш
2. кам қўлл. Каби, сингари, ўхшаш, янглиғ.
-
Илон тилли, яшин турли ханжарни, Обрў бер, деб хипча белга боғлади. Равшан
турли сўзи қатнашган жумлалар:
Бир турли
-
Бу ошхонада доим бир турли овқат бўлади.
-
Қизлар ўзларининг бир турлигина сўрашишлари билан Кумуш ила кўриша бошладилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар;
-
Бу қизнинг ўзига хос бир турли фазилати бор эди.
-
Отабек қизиқ ҳолатда қолди: бир турли титраб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўйин ҳам бир турли назокат касб этиб, Гулсумбиби йўрғалай кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ТУРЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TURLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
турли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар