туркум
билан улашинг
1. Тўда, тўп, гуруҳ.
-
Бир туркум одамлар.
-
Учинчи туркум фотиҳахонлар келгандан сўнг, махдум Анвар олдига киши юбориб, уни чақиртириб келишга мажбур бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Ҳовли ўртасида оламни бошига кўтариб Улуғбуви йиғлар, бир туркум хотинлар унинг атрофини ўраган эди. Ҳ. Шамс, Душман
2. Бир-бирига боғлиқ бўлган, бир бутунни ташкил этган бир неча асар, маъруза ва шу кабилар; давра, сикл.
-
Пахтакорлар ҳақидаги шеърлар туркуми. Адабиёт назариясидан маърузалар туркуми.
-
Сатирик журналистикада фелетонлар ва памфлетлар туркуми ҳам мавжуд бўлиб, улар ўз ҳажми ва имкониятлари билан повест жанрига яқин туради. ЎТА
3. биология Ўсимлик ва ҳайвонлар тизимида бир неча оилани ўз ичига олган бўлинма.
-
Чумчуқсимон қушлар туркумининг қарғасимонлар оиласи.
-
Қалдирғоч — чумчуқсимонлар туркумига мансуб қуш. Фан ва турмуш
туркум сўзи қатнашган жумлалар:
Сўз туркумлари
-
Феъл туркуми. Сифат туркуми. Сўзларни туркумларга ажратмоқ.
ТУРКУМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TURKUM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туркум сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар