хўрак
билан улашинг
1. Ейиш мумкин бўлган нарса; емиш, овқат.
-
Ақлли одам қиш ғамини ёз ер, Кеча бўлса, хўрагини оз ер. Мақол
-
Дастурхонда турфа ноз-неъматлар — хўраклар: палов, нишолда, ҳолва Т. Мурод, Юлдузлар мангу ёнади
-
Яқинларда табибларга кўрсатган эдим, қонингиз оз, қимиз ичинг, хўрак олдидан майиз истеъмол қилинг, деб кенгаш бердилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Мол, ҳайвон, парранда овқати (ем, дон ва шу кабилар).
-
Кўйга хўрак бермоқ.
-
— Нега хўракка териб ташлаган бездек бўзрайиб турибсан? — деди Мавлон. Б. Раҳмонов, Мардлар қиссаси
3. сўзлашув тили Хўра.
хўрак сўзи қатнашган жумлалар:
Хўрак қилмоқ
-
— Хўрак қилдингизми? — деди [Кумуш Отабекка]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ХЎРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XO‘RAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хўрак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар