биби
билан улашинг
1. шева Онанинг ёки отанинг онаси; буви (набирага нисбатан).
-
Танглайим кўтарган бибим бечора Ким эди, билмайман, ўлгандир, эсиз. Ғ. Ғулом
2. Ҳурмат юзасидан, одатда кекса аёллар исмига қўшиб ишлатилади.
-
Меҳри биби, Хайри биби.
-
Тонг отар-отмас Сидқий ҳовлисига икки ён қўшни — Зайнаб биби билан Ҳамида хоним — ранги оқариб кириб келишди. Мирмуҳсин, Чодрали аёл
-
Жаҳон биби Зубайданинг кўнглини олиб, онасининг аҳволини сўради. К. Яшин, Ҳамза
3. Хотин-қизлар исмининг олд ёки орқа қисмида келиб, қўшма исмларни ҳосил қилади.
-
Бибигул, Бибинисо, Бибинор, Бибисанам; Давлатбиби, Кенжабиби, Кимсанбиби.
-
[Йўлчи] Синглиси билан бирга, мумкин бўлса, унинг [Гулнорнинг] онаси Гулсумбибини ҳам аравага солиб, қишлоққа олиб боришни истаганини айтди. Ойбек, Танланган асарлар
биби сўзи қатнашган жумлалар:
Биби Сешанба
-
[Холжон хола] Ҳар икки ҳафтада Биби Сешанба онанинг дастурхонини ёзиб, мушкулкушод, чилтонларга атаб шавла қилади. Ғайратий, Довдираш
-
“Биби Сешанба“, мушкулкушод каби маросим, урф-одатларни билишга Ҳамзанинг ўзи ҳам жуда қизиқар эди. К. Яшин, Ҳамза
БИБИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIBI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
биби сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар