бечора
билан улашинг
1. Яшаш учун зарур нарсаларга етарли даражада эга бўлмаган; қашшоқ.
-
Бойми, бечорами, ишқилиб, рўзғор машаққатини елкасидан узмайдиган бир одам бўлса, тўйни бошлармиз, сабр қил. Ойбек, Танланган асарлар
-
Афсус, фақира, бечораман. Ҳамза
-
Ярмини ўзи сарф қилса, қолганини кўчада юрган бева, бечораларга улашиб берур эди. Ҳамза, Майсаранинг иши
2. Мушкул, аянчли аҳволга тушиб қолган, чорасиз, иложсиз.
-
Бечора Гулбаҳор, карвондан ажралган бўтадай бўзлайди, шўрлик. Ҳамза, Бой ила хизматчи
3. Ачиниш, аянч ҳиссини ифодалайди ва маъно жиҳатидан “боёқиш“, шўрлик сўзларига тўғри келади.
-
Бу фожиадан уста Олим, вой бечора-бечора дер эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ойим. Бечора ойим. Неча минг чақирим узоқларда бўлган урушнинг барча машъум изларини унинг юзида кўрдим мен. А. Мухтор, Асарлар
БЕЧОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BECHORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БЕЧОРА сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингБЕЧОРА сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БЕЧОРА сўзига берилган маънолар
бечора сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
бечора сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing