хона
билан улашинг
1. Тураржойнинг алоҳида ажратилган ҳар бир бўлими; бўлма.
-
[Қизнинг] Кўзларига яна ёш қуйилиб келди-ю, чопиб бориб, ўз хонасига кирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Овқатдан сўнг бир оз телевизор кўриб ўтиришди. Кейин ота-болага шу телевизорли хонага жой солиб беришди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
2. Корхона, ташкилот, муассасаларда муайян мақсад учун ажратилган алоҳида жой; бўлма.
-
У [Азиза] деворига ҳар хил диаграммалар, портретлар илиб ташланган ўқитувчилар хонасидан ўтиб эшикни тақиллатди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бош врачнинг хонасида ўтирган икки киши профессорни кўриши билан ўрнидан турди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
3. Айрим буюм ёки организмларнинг ичида бирор нарса жойлашадиган (етишадиган ёки сақланадиган) чуқурча, ўйиқ.
-
Ари уя хоналари. Ғўзапўчоқ хонаси.
-
Унинг товуши йўғонлашди, кўзлари хонасидан чиқаёзди, юзлари тиришиб, хунук аломатлар пайдо бўлди. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
-
Бунча сочилган ҳарфни жой-жойига қўйиш, қайси хонада қандай ҳарф туришини билмаган Саидий учун кўп қийин иш эди. А. Қаҳҳор, Сароб
4. мат. Ўнли саноқ системасида ёзилган натурал сонда қатнашган рақамлар ўрни.
ХОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар